22:30 / 17.07.2018
3 400

Трамп: "Путин билан учрашувим НАТО саммитидан кўра яхшироқ бўлди"

Трамп: "Путин билан учрашувим НАТО саммитидан кўра яхшироқ бўлди"
АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО саммитида ажойиб музокаралар бўлганини, аммо Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви ундан ҳам яхшироқ бўлганини билдирди.

«НАТО билан ажойиб учрашув ўтказиб катта пул тўплаган чоғимда Владимир Путин билан ундан-да яхшироқ учрашув ўтказдим. Шуниси қайғулики, бу ҳақда шундай деб ёза олишмайди — fake news ақлдан озмоқда», — деб ёзди Трамп Twitter’да.

Аввалроқ Трамп НАТО яна кучаяётганини эътироф этганди.

Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни Хельсинкида Россия ва АҚШ етакчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Америка президентининг қайд этишича, учрашув якунларига кўра яхши хулосага келинди.

Америка жамоатчилиги президент бу учрашувда ишончларни оқламаганидан норози бўлмоқда.

Журналистлар Америка етакчисини Путин қаршисида ожиз қолганликда айблашмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)