18:03 / 18.07.2018
9 938

Малайзияда етти метрлик илон итни ютди-ю, балога қолди…

Малайзияда етти метрлик илон итни ютди-ю, балога қолди…
Куни кеча Малайзияаги Жемалуанг туман полициясига фермаларнинг бирида улкан илон бутун бошли итни ютиб юборгани ҳақида хабар қилишганди. Айтилган ерга икки полициячи ҳамда олти нафар фуқаро мудофааси ташкилоти ходими қўлларида илон овлаш учун ишлатиладиган қурол билан етиб боришди.

Ҳақиқатан, ферма ичкарисида етти метрли илон узала тушиб ётарди. Каттакон итни тириклай ютиб юборгач, ҳатто нафас олишга-да, қийналгани боис одамларга ҳужум қила олмади. Уни тутун ёрдамида ташқарига ҳайдаб чиқаришди ва тутишди. Қафасга жойлашдан олдин илоннинг вазнини ўлчашди. Роппа-роса 100 кило чиқди. Агар итнинг вазнини чиқариб ташланса, камида етмиш беш кило вазнга эга бўлади.

Ўтган йили Индонезияда саккиз метрли илонни тутишган. Илоннинг қорнини ёриб, ичидан ўрта яшар аёл жасадини тортиб олишган. Айтишларича, аёл ўша куни маккажўхори экилган майдонга йўл олган-у, уйига қайтмаган. Уни илон тириклай ютиб юборган экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малайзияда етти метрлик илон итни ютди-ю, балога қолди…