date
views 5 296

Анвар Қорақош: «Рози бўлишмаса, уруш очамиз»

Анвар Қорақош: «Рози бўлишмаса, уруш очамиз»
Фото: «UzReport.news»
Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири Яманнинг Ҳудайда портида яна ҳарбий операциялар олиб боришини маълум қилди, дея хабар беради «Xabar.uz» сайти.

БАА ташқи ишлар вазири Анвар Қорақош БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Мартин Гриффтиснинг «Ансоруллоҳ» ҳаракати аъзоларини Ҳудайда мавзусида кўндира олмаса, бу шаҳарда яна ҳарбий операциялар амалга оширилишини айтди.

БМТнинг Яман бўйича махсус вакили ўтган ҳафта Ҳудайда шаҳрини тўқнашувлардан асраш мақсадида сиёсий ечим режасини тақдим этган эди.

Саудия Арабистони бошчилигидаги каолицион кучлар бир муддат аввал Ҳудайдада ҳарбий операцияларни тўхтатган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Анвар Қорақош: «Рози бўлишмаса, уруш очамиз»