Америкада яна бир одам лотерея ўйнаб 522 миллион доллар ютиб олди

  • 29 июль 2018, 18:30
  • 3 030
  • Дунё
  • Америкада яна бир одам лотерея ўйнаб 522 миллион доллар ютиб олди
    Американинг Калифорния штатида яшовчи номи сир тутилаётган эркак эрталаб уйғонди-ю, миллионерга айланди. У Сан-Хосе шаҳридаги дўкондан «Mega Millions» лотереясини сотиб олганди. Олтита рақам ҳам тўғри келибди. Натижада у жами 522 миллион долларга тенг жэкпотни ютиб олди. Бу лотерея тарихидаги ютиб олинган бешинчи катта ютуқ экан.

    — Мен ҳалиям ўзимга кела олмаяпман, — дейди лотерея чиптасини сотган дўкон мудири. — Демак, бизда ҳақиқатан лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиш мумкин экан-да!..

    Ушбу лотерея жэкпоти мамлакатнинг 44 та штатида сотилган чипталар ҳисобидан йиғилади. Ютуқ эгаси агар пулларни бирдан олишни хоҳласа, 308 миллион доллар берилади. Қолган пуллар лотерея ҳисобида қолади.

    Манба: Hordiq.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Америкада яна бир одам лотерея ўйнаб 522 миллион доллар ютиб олди