date
views 12 448

Цирк томошаси вақтида йўлбарс шерга ҳамла қилди (Видео)

Цирк томошаси вақтида йўлбарс шерга ҳамла қилди (Видео)
Бир неча кун олдин, Вернадский кўчасидаги Москва Катта циркига келган томошабинлар олдида шер ва йўлбарс орасида ҳақиқий жанг содир бўлди.

Машҳур ҳайвон ўргатувчи Аскольд Запашный уларни ажратиш учун дастлаб, олишаётган йиртқичлар томон тумбаларни улоқтирди. Тумбалар иш бермагач, у нур ва шовқин чиқарувчи пистолетдан осмонга қарата ўқ узди. Қаттиқ гумбурлаш ҳайвонларни дарҳол тартибга солди.

“Бугун биринчи маротаба нур ва шовқин чиқарувчи қуролдан ўқ уздим. Худога шукр-ки, бу билан “жангга” қўшилмоқчи бўлаётган шер Филлипни тўхтатиб қолдим. Лекин ҳаммаси силлиқ кечмади. Қурол дастлаб кийимга илашиб қолди, кейин қўлимдан тушиб кетди”, - деб ёзган Запашный ўзининг истаграмида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Цирк томошаси вақтида йўлбарс шерга ҳамла қилди (Видео)