13:57 / 04.08.2018
4 813

Қозоқ элида нима гаплар?!

Қозоқ элида нима гаплар?!
Қозоғистонга қочиб ўтган, хитойлик қозоқлардан бўлган Сайрагул Саутбойни Хитой депортация қилишини талаб қилаётган эди. Аммо, Алмати вилоятининг Жаркент шаҳри суди уни суд залидан озод қилди. (Чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун шартли равишда 6 ой жазо қўлланилган бўлса ҳам уни Хитойга қайтариб юбормайдиган бўлди). Суд бошланишидан олдин ўз миллатдош аёлини қўллаб-қувватлаш учун Қозоғистоннинг турли жойларидан жуда кўп одамлар йиғилди. Бу аёлга Қозоғистон фуқаролиги ҳам бериладиган бўлди.

Эслатиб, ўтамиз, Сайрагул хоним баҳор ойида қалбаки ҳужжатлар билан оиласи билан бир бўлиш учун Хитой-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтган эди. Унинг эри ва икки фарзанди икки йил олдин Қозоғистон фуқаролигини олган эдилар. Аёлга эса Хитой ҳукумати мамлакатни тарк қилишга ва Қозоғистон фуқаролигини олишга рухсат бермаган. Бунга сабаб бу аёлнинг давлат ишида ишлагани (болалар боғчасида тарбиячи) ва коммунистик партия аъзоси бўлгани, деб кўрсатилган. Бундан ташқари Сайрагул хонимни 2500 қозоқ ушлаб турилган мусулмонлар учун махсус лагерда сақланган. Хуллас, оиласи бағрига қайтиш учун у чегарадан бир амаллаб ўтиб олган. Хитой консуллигининг вакилларининг иштирокидаги судда Сайрагул мусулмонлар учун махсус лагерларни аслида турмалар эканини айтган (давлат сири).

Агар Сайрагул Хитойга депортация қилинганида уни ўлим жазоси ёки узоқ муддатли қамоқ кутиб турган эди...

Суд залидан озод қилинган Сайрагулни халқ қаҳрамони сифатида халқи қучоқ очиб, "Аллоҳу акбар" такбирлари билан кутиб олди... Қозоғистоннинг суд ва прокуратураси ҳам халқ билан бир эканини кўрсатди, дейди кузатувчилар... Сайрагул энг аввало масжидни зиёрат қилди... сўнг шаҳарнинг энг яхши таомхонасида унинг шарафига мард қозоқлар зиёфат уюштириб берибди...

Қозоқ элида ана шундай гаплар.
Абу МУСЛИМ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоқ элида нима гаплар?!