Инсон ҳамда йиртқич ҳайвоннинг учрашуви акс этган видео Йеллоустоун миллий боғига келган Линдси Жонс томонидан тасвирга олинди. Унда баҳайбат бизоннинг машиналар йўлини кесиб ўтаётгани ва ҳаракатланишни тўхтатиб қўйган пайти кўрсатилган, дея хабар берди “Ҳордиқ” нашри.
Видеода америкалик эркакнинг қўрқмасдан бизоннинг қаршисига чиққани ва уни ўзи томонга чорлагани кўрсатилган. У қўли билан кўксига уриб, ғалати овозлар чиқарган ва ҳайвон билан куч синашмоқчи эканлигини намойиш этган.
Йиртқич ҳайвон эса унга ташланган, аммо эркак вақтида қочишга улгурган.
Тармоқларда эркакнинг бу ҳаракати жуда қаттиқ танқид остига олинди. Фойдаланувчилар унинг ҳаракатларини ҳайвоннинг устидан кулиш деб баҳолашди. Шунингдек, эркак нафақат ўзининг ҳаётини, балки бошқаларнинг ҳам ҳаётини хавф остига қўйганлигини таъкидлашди.
Йеллоустон миллий паркининг вакиллари эркакнинг хатти-ҳаракатини «еҳтиётсизлик, хавфли ва ноқонуний» деб аташди ва меҳмонларни ҳайвонлардан маълум масофаларда бўлишга чақирдилар.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?