08:01 / 08.08.2018
3 411

Афғон тадбиркорининг сўзлари

Афғон тадбиркорининг сўзлари
Кеча, Ўзбекистонга сармоя киритиш учун келган бир афғон тадбиркори билан танишиб, суҳбатлашиб қолдим. Суҳбат давомида Афғонистонда "Аёл, унинг жамиятда тутган ўрни, ҳозирги Афғонистоннинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий аҳволи" ҳақидаги баъзи саволларимга олган жавобларимнинг ўндан бирини, сизлар билан баҳам кўраман.

Афғон тадбиркори:

– “Бизда ҳеч бир ташкилотнинг олдида аёллар навбат кутмайди. Ҳатто аёлнинг ҳурматидан, у билан бирга келган эркаклар ҳам шу имтиёздан фойдаланишади шунинг ўзидан билсангиз бўлади, бизда аёлнинг ҳурмати қандайлигини”.

– “Биз аёлни, онани мўътабар деб биламиз, Афғонистонда аёлнинг ўрни йўқ, ҳурмати йўқ”, деб туҳмат қилаётганлар, булар Амрико ва Англия бошлиқ мусулмон душманларидир”.

– “Улар Афғон халқининг озиқ-овқатига, кийимига, иқтисодига, динига, яшаш тарзига, номусига тажовуз қилишмоқда. Шу йўлда бизнинг соддафаҳм аёлларимиздан фойдаланишмоқда”.

– “Аёлни алдаш осонлигини улар билишади, 60-70% аҳоли аёллардан ташкил топган. Аёлларнинг овозидан фойдаланиб давлатга, ҳукуматга керак бўлса, халққа ўзларининг ҳукмини ўтказиш, уни ўзгартириш осон кечади. Шунинг учун ҳозир Афғон аёлларининг фикру хаёлини ҳар хил алдовчи ахборотлар билан бузишмоқда. Эрга итоатни, оилага садоқатни, Ислом дини аҳкомларини “қуллик”, “қолоқлик” деб таърифлашмоқда. Табиийки, 40 йилдан буён диний илм ва таълим-тарбия тизими издан чиққан халқ, саводсизларча бунга эргашишмоқда.

– “ОАВнинг барчаси Амрико, Англия ва Исроилнинг қўлига ўтган. Барчасида фаҳш кўрсатувлару, кинолар қўйишяпти. Халқимизнинг онгу шуурини енгил ва жимжимадор аммо фаҳшга борадиган ҳаёт тарзига ўтказишмоқда. Одамларимиз шу ТВ орқали бўлаётган ва гапирилаётган фитналарга ишонишмоқда”.

– “Толибон ва бошқа шунга ўхшаган гуруҳлар бу ҳаммаси Амрикони хизматкор-малайи, уларнинг Афғон халқининг динига, номусига, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётига етказган ва келтирган талофатлари беҳисоб. Халқ ичида толибон номининг қўрқувидан, касофатидан кимнидир “толиб” десанг, “қори” десанг, хафа бўладиган даражага етган”.

– “Интернетда афғон халқини, аёлларни хўрлаган видео роликлари кўпайиб бормоқда, Бу ҳаммаси уюштирилган, фитнадан бошқа нарса эмас. Масалан, ўша ҳаммага машҳур “Фархунда воқеаси” бу Американи, дунё жамоатчилигига, ўзи тарафидан уюштирилган спектакли эди.

Ўша ерда, ўша воқеа содир бўлаётган вақтда миршаблар шу ишнинг бошида туришган, аммо ҳеч бири ўша аёлни «ўзлари ёллаган халқ»дан ажратиб олишмаган, чунки юқоридан буйруқ бўлган “аралашма!”, “қўйиб беринглар охиригача!”, деб. Миршаблар, ҳатто, ҳавога қаратиб бўлса ҳам биттагина ўқ узишмаган. Ваҳоланки, оддий бир келишмовчиликларда ҳам, миршаблар одамларнинг оёғига ўқ узиб жароҳатлашади, ажратиш учун. Бу воқеада ҳаммаси томошабин бўлиб туришган ва асосан ўзлари томонидан ёллаган одамлар шу ишни бажаришган. Улар дунё жамоатчилигига афғон халқини, ислом шариатини, шундай шавфқатсиз қилиб кўрсатишни хоҳлашган”.

– “Афғон халқини ўзларининг ҳукмларига бўйсундириш осон кечиши учун, шундай разилликларни амалга оширишмоқда”.

– “Ҳозир улар миллиардлаб долларни сарфлашяпти, аёлларни кўчага чиқариш учун. Уларга пуллар таклиф қилишяпти, аёлларни ижтимоий муносабатларда кенг ва фаол иштирок этишлари учун. Аммо бу – аёл латофатини унинг эрки ва мавқеини, оилада тутган ўрнини, асл табиатини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатдан бошқа нарса эмас. Ҳозирги кунларда улар қандайдир “марказлар” ташкил қилишган. Қайси аёл эридан, ота-онасидан, ака-укаларидан норози бўлиб келса, бизнинг ҳимоямизга ўтади. “Биз унга барча шароитларни муҳайё қилиб берамиз”- деб, “пул ва яхши ҳаёт” ваъдаларини бериб, аёлларнинг фикру хаёлини бузишмоқда. Бу эса катта-катта муаммоларни келтириб чиқармоқда...
Далер ЗИКИР

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғон тадбиркорининг сўзлари