date
views 4 331

Европа давлатларидан биридаги заргарлик дўконига чумоли ўғирликка тушди (видео)

Европа давлатларидан биридаги заргарлик дўконига чумоли ўғирликка тушди (видео)
Ҳақиқатан, видеороликда оддий чумоли ўзидан бир неча ўн баробар катта бриллиантни ўғирлаб қочишга тутинган. У тошни маҳкам тишлаганча қочишга уринмоқда. Бироқ сира ниятига ета олмаяпти. Югураётган жойи сирпанчиқ бўлса керак ёки қимматбаҳо тошнинг вазни бунга йўл қўймаяпти…

Ролик намойиш этилгандан кейин чумолининг келгуси тақдири қандай кечгани ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

Шу ўринда 2004 йили юз берган бир ҳодисани эсга олмасликнинг сира иложи йўқ. Ўшанда Австралиянинг Мельбурн шаҳри томон чумолилар саф тортган ҳолда ҳаракатланганига гувоҳ бўлишган. Сафнинг узунлиги тахминан 100 километрни ташкил этган. Худди шу чумолилар армияси фермалардан бирига кириб жами жўжаларни яксон қилиб кетганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа давлатларидан биридаги заргарлик дўконига чумоли ўғирликка тушди (видео)