17:37 / 14.08.2018
4 052

Британиялик ҳарбий ИШИД қўмондонини снайпер масофасидан отиб ўлдирди

Британиялик ҳарбий ИШИД қўмондонини снайпер масофасидан отиб ўлдирди
Буюк Британия қуролли кучларининг махсус авиадесант хизмати снайпери йирик калибрли пулемётдан бир марта ўқ узиб, 1 мил (1600 км)дан ортиқ масофадаги жангарини ўлдирди, деб хабар бермоқда Daryo.

Бу июнь ойида Афғонистон шимолида махфий патруллаш чоғида юз берган. ИШИД гуруҳи назорати остидаги туманда ҳарбийлар гуруҳи жангарилар базасини кузатаётган вақтида Буюк Британия ва АҚШнинг отиб ташланиши керак бўлган жангарилардан иборат қўшма рўйхатидаги дала қўмондонини пайқаб қолган.

Ҳарбийларнинг снайпер милтиқлари бўлган, аммо улар ҳарбий автомобилга ўрнатилган йирик калибрли пулемётгина нишонга бориб тега олади, деган қарорга келган. Бунинг учун қуролга махсус нишонга олгич ўрнатилган.

Ўқ шунчалик катта куч билан бориб текканки, дала қўмондонининг елкаси ва қўли узилиб тушган, у воқеа жойида ҳалок бўлган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик ҳарбий ИШИД қўмондонини снайпер масофасидан отиб ўлдирди