Қирғизистоннинг собиқ президенти яна бир телеканалга эга бўлди

  • 18-08-2018, 07:30
  • 992
  • Дунё
  • Қирғизистоннинг собиқ президенти яна бир телеканалга эга бўлди
    Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев яна бир телеканалга эга бўлди. У “Канал D” телерадиокомпанияси таҳририяти” МЧЖ таъсисчисига айланди.

    Атамбоевдан ташқари, каналнинг таъсисчиси сифатида “Апрель” жамоат жамғармаси кўрсатилган.

    Атамбоев, шунингдек, “Апрель” телеканалига эга. Телеканалга Дмитрий Ложников, жамғармага эса Фарид Ниязов раҳбарлик қилади.

    Барча бу уч компания Атамбоевга тегишли “Форум” биносида жойлашган.

    » » Қирғизистоннинг собиқ президенти яна бир телеканалга эга бўлди