АҚШ президенти Дональд Трамп Иордания қироли Абдулла II билан июнь ойида Фаластин — Исроил муаммосини тартибга солиш имкониятларини муҳокама қилиш чоғида ислом дини ҳақида ҳазил қилган. Монарх Трампнинг ҳазиломуз сўзларини 2 август куни Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан билан учрашув вақтида эслаган. Бу ҳақда Дарё хабар берди.
Трамп билан учрашув вақтида Иордания ҳукмдори кўплаб фаластинликлар исроилликлар билан битта давлатда яшашни ва тенг ҳуқуқларга эга бўлишни маъқул кўришини айтган. «Бунинг натижасида Исроил ўзининг яҳудийлик характерини йўқотади», — деб ҳисоблайди ҳукмдор.
«Сиз айтаётганингиз маънога эга. Бироқ мусулмонлар Фаластини ва яҳудийлар Исроилининг бирлашиши сценарийсида Исроил бош вазири бир неча йилдан кейин Муҳаммад деб аталади», — деб ҳазиломуз жавоб берган Дональд Трамп.
Қирол Трампга АҚШнинг тинчлик режаси Европа ва араб давлатлари келишувига қўйилгандагина қабул қилинадиган бўлиши билан жавоб қайтарган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди