date
views 7 682

Қирғизистон Россия тақдим этган грант эвазига ўз чегараларини мустаҳкамлайди

Қирғизистон Россия тақдим этган грант эвазига ўз чегараларини мустаҳкамлайди

Қирғизистон ҳукумати Россия томонидан ажратилаётган грантнинг 55 миллион долларини ўз чегараларини мустаҳкамлаш учун сарфлайди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев маълум қилди, дея хабар бермоқда “РИА Новости” ахборот агентлиги.

“Чегара масаласида биз тежамкорлик қилмаслигимиз керак. Россиядан олинадиган 200 миллион доллар миқдоридаги грантнинг 55 миллионини чегараларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун йўналтирамиз”, – деди Қирғизистон президенти.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг жанубий чегараларида чегара низолари сони ошиб бормоқда, айниқса, 2014 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон билан чегарадаги низолар сони айниқса ошган.

Хабар беришларича, Россия Қирғизистонга 200 миллион доллар миқдорида грант ажратиш ниятида. Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон билан иқтисодий ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон Россия тақдим этган грант эвазига ўз чегараларини мустаҳкамлайди