20:27 / 30.08.2018
2 897

Forbes энг нуфузли россияликлар рейтингини тузди. Алишер Усмонов нечанчи ўринда?

Forbes энг нуфузли россияликлар рейтингини тузди. Алишер Усмонов нечанчи ўринда?
Forbes нуфузли россияликларнинг биринчи рейтингини тузиб чиқди. У 100 нафар энг нуфузли мансабдор, тадбиркорлар, топ-менежерлар ҳамда куч тузилмалари вакилларини ўз ичига олди.

Биринчи ўринни Россия президенти Владимир Путин, иккинчи поғонани «Сбербанк» бошқаруви раиси Герман Греф, учинчи ўринни «Газпром» бошқаруви раиси Алексей Миллер эгаллади.

Илк ўнликка Игорь Сечин ( «Роснефть»), Дмитрий Медведев (Россия бош вазири) Владимир Богданов ( «Сургутнефтегаз»), Элвира Набиуллина (Россия банки), Александр Бортников (ФХХ), Олег Белозёров (РТМ) ва Вагит Алекперов («Лукойл») киритилган.

USM Holdings асосчиси ва эгаси Алишер Усмонов 31-ўриндан жой олди, у мудофаа вазири Сергей Шойгу (30) ва «Еврохим» эгаларидан бири Андрей Мильниченко (32) ўртасида қайд этилди.

Рейтингга Россия Либерал демократик партияси раиси Владимир Жириновский якун ясаб берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)