
Таиланднинг Раёнг провинциясида бир гуруҳ ўқувчилар қамоқхонага саёҳат қилишди, шунда ўқувчилардан бири у ерда ўз отасини учратди. Бу ҳақда сафарни уюштирган Аром Хунмун ўзининг Фейcбук саҳифасида эълон қилди, деб ёзади “Ҳордиқ” нашри.
Гид болаларни айлантириш давомида улардан бирининг маҳкум олдида тўхтаб, йиғлаб юборганини кўради. Билишсаки, жиноятчи ўша болакайнинг отаси экан. Маълум бўлишича, ўқувчи отасининг қамоқда эканлигини билмаган.
Болакай соқчилар унга отаси билан гаплашишига рухсат бергач, югуриб бориб, унинг оёқларига йиқилган.
Ундан “Отангнинг қамоқда эканлигидан уялмайсанми?” дея сўрашганида рад жавобини берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар