Фото: REUTERS / Mohamed Al Hwaity
Саудия Арабистонида бир дона асалари одам устида ўтирган арилар сони бўйича жаҳон рекорди ўрнатилишига халақит берди. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб Kun.uz хабар берди.
Асаларичи Зуҳаир Фатаний ўзига 20 мингта эркак асаларини жалб қилиш мақсадида устига бир нечта она асаларини ўтқазган.
Бу борада амалдаги рекорд хитойлик Руан Ляньминга тегишли бўлиб, у ўз устида 64 килограммга яқин асаларини қўндира олган. Фатаний эса танасида 100 кг асаларини тўпламоқчи бўлган, бироқ бир она асалари учиб кетгач, асаларичи рекорд натижага эриша олмаган.
Фото: REUTERS / Mohamed Al Hwaity
2017 йилда ҳам Фатаний рекордни янгилашга уринганди: у 1,5 соат давомида минглаб асалари билан қопланган ҳолда турганига қарамай, зарур миқдорга эриша олмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим"
Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида сув тошқинлари оқибатида 50 киши ҳалок бўлди