06:00 / 16.09.2018
3 558

БМТ экспертлари КХДРни Сурияга қурол сотганликда айбламоқда

БМТ экспертлари КХДРни Сурияга қурол сотганликда айбламоқда
БМТ экспертлар гуруҳи тайёрлаган ҳисоботга кўра, Сурия иқтисодий санкцияларни бузмоқда, хусусан, Сурия, Яман, Ливия ва қуролли тўқнашувлар ҳудудлари мавжуд бўлган бошқа давлатларга қурол сотмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетасида чоп этилган мақолада айтилмоқда.

Мақолага кўра, БМТ мутахассислари КХДРга Россия ва Хитой кемаларида ёнилғи етказиш ўсганлигини ҳамда Пхеньяндан Хитойга кўмир етказилганлигини аниқлашган.

2017 йил декабрда БМТ хавфсизлик кенгаши КХДР томонидан баллистик ракета синови ўтказилганлиги сабабли бу мамлакатга нисбатан санкцияларни кучайтириш ҳақида резолюция қабул қилганди. Ҳужжат билан хом нефть ва нефть маҳсулотлари етказиш борасида чекловлар жорий этилган ҳамда 24 ой ичида барча мамлакатлардан Шимолий кореялик меҳнат мигрантларини чиқариб юбориш талаб қилинганди. Резолюцияда шунингдек, КХДРга саноат жиҳозлари, оғир техника ва транспорт воситалари етказиш бўйича ҳам чекловлар кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ экспертлари КХДРни Сурияга қурол сотганликда айбламоқда