date
views 5 017

ОАВ: Россиянинг Ил-20 самолёти уриб туширилган

ОАВ: Россиянинг Ил-20 самолёти уриб туширилган
Россиянинг Ил-20 самолёти бортида 14 нафар ҳарбий хизматчи билан Сурия ҳаво мудофааси кучлари томонидан уриб туширилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда CNN телеканалига таянган ҳолда Kun.uz хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, самолёт Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳужумини қайтариш пайтида тасодифан уриб туширилган. Ҳукуматдаги яна бир манбанинг тасдиқлашича, Суриянинг Латақия вилоятига зарбалар Исроил самолётлари томонидан берилган.

Аввалроқ, Суриядаги Ҳмеймим авиабазаси 17 сентябрда Россиянинг Ил-20 радиолокацион разведка самолёти экипажи билан алоқани йўқотгани хабар қилинганди.

Маълум қилинишича, 17 сентябрь кечки вақт Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Латақия шаҳрига ракета ҳужумини қайтарган. Суриялик ҳарбий манбанинг таъкидлашича, ҳужум денгиздан амалга оширилган, бир неча ракета мўлжалгача уриб туширилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Россиянинг Ил-20 самолёти уриб туширилган