
Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри соҳилбўйида ноодатий жонзот топилди.
Пушти рангдаги “маҳлуқ”қа маҳаллий пляжлардан бирида дам олаётганлар дуч келишган. Улар топилган жонзот қимирлаб-қимирлаб қўяётганини эътибор қаратишган.

Фото: Adam Dickinson
Кейинроқ маълум бўлишича, топилган “маҳлуқ” сертук цианея – улкан медуза бўлган. Таъкидланишича, ушбу медузанинг гумбази диаметри 2 метргача, пайпаслагичлари узунлиги эса 20 метргача етиши мумкин. Бу турдаги медузалар планктон, майда балиқ ва бошқа митти денгиз жонзотлари билан озиқаланади ҳамда Атлантика ва Тинч океанлари денгизларида яшайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар