Трамп бўрондан жабр кўрган туманларда ҳот-дог тарқатди

Трамп бўрондан жабр кўрган туманларда ҳот-дог тарқатди
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Флоренс бўронидан жабр кўрган туманларга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда Кун нашри.

Маҳаллий аҳоли билан учрашувда Трамп ҳот-догларни тарқатди, одамлар билан қучоқлашиб кўришди ва қўллаб-қувватлов сўзларини билдирди.

«Америка сиз билан бирга мотам тутмоқда, бизнинг юракларимиз қайғуда. Яратганнинг ўзи сизларга куч-қувват берсин. Биз сизларнинг йўқотишларингизни ҳеч қачон унутмаймиз. Сизларни ҳеч қачон тарк этмаймиз», - деди Трамп Хавлокдаги денгиз базасида ташкил этилган брифингда.

Таъкидланишича, у Шимолий ва Жанубий Каролинага ҳам ташриф буюрди: черковга бориб, вайронагарчиликни ўз кўзи билан кўрди ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари ишини фуқаролар билан муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Флоренс» пўртанаси қурбонлари сони 32 кишига етганди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар