
Америка Қўшма Штатларида яшовчи 13 ёшли Жон Лозонис «Болакай-триллионер» деган китобни ёзиб, нашр эттирди. Энди шу китобини сотиш орқали бойиб кетишга умид боғламоқда.
Китобида 13 ёшли ёзувчи дунёдаги миллионерлар пул топишни қай йўсинда бошлаганликларини тасвирлаб берган. Маслаҳатлари, китобда келтирилган далиллар тенгқурларини ҳам ота-онасига вассал бўлмаган ҳолда мустақил пул ишлаб топишга ўргатишидан умид қилмоқда.
Лозонис илк бор 8 ёшида ўзининг севимли кафеси учун сайт очди. Шундан кейин тез орада 60 доллар пул ишлаб топди. Шундан кейин билдики, бола ота-онага оғирлигини туширмасдан ўзи мустақил пул ишлаб топиши мумкин экан.
Илк китобининг ҳар бир донасини Лозонис 10 долларданга сотмоқда. Ўзининг айтишича, бир кунда 30 га яқин китоб сотади. Келгусида у яна кўплаб китобларга муаллифлик қилишни режалаштирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар