17:47 / 24.09.2018
3 873

Молдова президенти ўз лавозимидан четлатилди

Молдова президенти ўз лавозимидан четлатилди

Молдова Конституцион суди янги вазирларни тасдиқлашдан бош тортгани сабабли президент Игорь Додонни вақтинчалик ўз вазифаларини бажаришдан четлатди.

Бундай қарор Конституцион суд томонидан Демократик партия депутатларининг илтимоси бўйича қабул қилинди.

«Интерфакс»нинг хабар беришича, суд қарори парламент раисига президент вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш ва оила, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, минтақавий ривожланиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолашига имконият яратиб беришга йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдова президенти Игорь Додон Кишинёвда рўй берган норозилик намойишлари юзасидан ўз фикрини билдирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Молдова президенти ўз лавозимидан четлатилди