Россиялик миллиардер ва тадбиркор Алишер Усмонов Россияда биргина олигарх қолганини айтди. У бундай фикрни “Россия 1” телеканалида узатилувчи “Действующие лица с Наилей Аскер-заде” кўрсатувида билдирган.
Усмоновнинг фикрича, олигархликка мансуб бўлишнинг бош мезони ҳокимиятдан бизнеснинг олиниши ҳисобланади, шу сабабли у ўзини олигархлар қаторига киритмайди.
“Мен “олигарх” сўзини умуман ёқтирмайман. Олигарх пул тўламай барчасини олган одамдир. Мен ҳаётимда ундайлар сирасига кирмаганман”, деб айтган миллиардер.
Усмонов, шунингдек, Россияда биргина олигарх қолганини айтган, бироқ унинг шахсини ошкор қилмаган. “Фикримча, бизда бу вагонда биргина йўловчи қолган, вагон бўм-бўш, у эса бир ўзи унда ўтириб, ҳанузгача айланиб юрибди. Ана у олигарх”, деб айтган Усмонов ва бу одам биргина компаниясидан ташқари барча нарсасини йўқотганини қўшимча қилган.
Ҳозирда Алишер Усмоновнинг бойлиги 12,5 млрд долларга баҳоланиб, у энг бой россияликлар рўйхатида 10-ўринни эгалламоқда.
2018 йилда тадбиркор АҚШ молия вазирлигининг “Кремль доклади” – Владимир Путинга яқин одамлар рўйхатига тушган. Уларга келгусида АҚШ томонидан санкциялар қўлланиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди