21:11 / 14.10.2018
3 137

Кокорин ва Мамаев тергов изоляторида машғулот ўтказишга рухсат сўрайди

Кокорин ва Мамаев тергов изоляторида машғулот ўтказишга рухсат сўрайди
Безорилик учун ҳибсга олинган россиялик футболчилар Александр Кокорин ва Павел Мамаев «Бутырка» тергов изоляторида машқлар ўтказишлари учун рухсат берилишини сўраб ариза ёзади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги Москва Жамоатчилик кузатуви комиссияси масъул котиби Иван Мельниковга асосланиб хабар бермоқда.

Футболчилар ҳамда Кокориннинг укаси Кирилл Москва шаҳридаги 2-сонли тергов изолятори карантин камераларида сақланмоқда. Мельниковнинг айтишича, улар оддий камерага кўчирилгач, машғулот залига киришларига рухсат берилишини сўрашмоқчи.

«Бутырка» тергов изоляторига ташриф вақтида Жамоатчилик кузатуви комиссияси Кокорин ва Мамаевга бу ерда спорт тренажёрлари билан жиҳозланган хоналар мавжудлиги, у ерда соатига 400 рублдан тўлаб, шуғулланиш мумкинлиги, фақат бунинг учун изолятор раҳбаридан рухсат олиш лозимлиги ҳақида айтишган. Футболчилар карантин камерасидан оддий камерага кўчирилгач, раҳбариятга машғулотлар учун махсус хоналаридан фойдаланиш бўйича мурожаат қилишмоқчи», деган у. Футболчилар кўп билан 10 кун давомида карантин хонасида бўлишади.

Мельниковнинг аниқлик киритишича, гап тўлақонли машғулот залида кетмаяпти. Бу хоналар майдони тахминан 30 кв м ҳажмга эга бўлиб, у ердаги жиҳозлар эскирган. Лекин бу ерда футболчилар мушакларини чиниқтириши, югуриш йўлакчасидан фойдаланиши ва ҳафтасига бир мартадан кўпроқ чўмилишлари мумкин.

Москвадаги Твер суди ўтган ҳафта ўртасида «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ҳамда «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаевни, шунингдек, Кокориннинг укаси Кирилл Кокоринни 2 ой муддатга ҳибсга олиш ҳақида қарор қабул қилди.

8 октябрь куни улар Москва марказида иккита жанжалли воқеа иштирокчилари бўлишганди. Улар аввалига Брест кўчасида «Первий канал» бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисини калтаклашганди. Кейинроқ Никита бульваридаги кафеда Савдо ва саноат вазирлиги амалдори Денис Пакка ҳужум қилишган. Москва шаҳри полицияси уларга нисбатан Жиноят кодексининг 116-моддаси (калтаклаш) ва 213-моддасининг 2-қисми (Олдиндан келишилган ҳолда безорилик) бўйича жиноий иш очган.

Айбланувчиларга 7 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кокорин ва Мамаев тергов изоляторида машғулот ўтказишга рухсат сўрайди