Дубайда авиакомпания стюарди бизнес-классдаги йўловчилардан 5000 доллар ўғирлаш айблови билан суд қилинмоқда. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Нашрга кўра, ҳодиса Бангкокдан Дубайга парвоз қилган уч ака-ука ўзлари билан бирга бўлган оталарининг аҳволидан хабар олиш учун ўз жойларини тарк этишганида юз берди. Улар ўз ўринларига қайтгач, жами 18,5 минг БАА дирҳами (5 минг доллар) йўқолганлигини аниқлашди.
Самолётни текшириш учун келган полициячилар бортда йўқолган пулларни топа олишмади. Улар томонидан олинган бармоқ излари бўйича гумондор - Мисрнинг 37 ёшли фуқароси, рейс иқтисод-классида стюард бўлиб ишлаган шахс қўлга олинди.
Тергов жараёнида айбланувчи дастлаб ўз айбини тан олмади, кейинчалик ўғрилик содир этганлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, қўнишдан аввал ўмарилган купюраларни ҳожатхонада оқизиб юборган, бу воқеадан полиция хабардор этилгани туфайли юз берган, деб хабар қилади нашр.
Ҳодиса 21 июнь куни содир бўлган, гумондор 24 июль куни, бир ойдан кейин Дубай аэропортида полиция томонидан ушланди. Воқеа рўй берган авиакомпания номи ошкор этилмаяпти, бироқ, қатор ОАВ маълумотига кўра, бу Emirates самолёти бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонлик 33 ёшли аёл петербурглик 67 ёшли «севгилиси»дан 47 минг доллар ўғирлаб кетди

Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди

Ўзбекистондан жойнамоз ўғирлаган АҚШ фуқароси 5 йилга қамалди

Москва - Нью-Йорк рейси йўловчиси стюардессани дўппослади

Хитойлик аёл қизиқувчанлиги сабабли 12 кунга қамалди

United Airlines компаниясига тегишли самолёт бортида йўловчилардан бирини чаён чақиб олди