21:30 / 25.10.2018
3 681

Россияда Орехово мафияси собиқ киллери собиқ терговчига уйланди…

Россияда Орехово мафияси собиқ киллери собиқ терговчига уйланди…
Ҳозирги пайтда Орехово уюшган жиноий тўдаси (Мафия) собиқ киллери Олег Михайлов бир умрлик қамоқ жазосини ўтамоқда. Виктория исмли 43 ёшли собиқ терговчи, 4 фарзанднинг онаси, эри билан ажрашиб кетган аёл эса газетада Олег ҳақида ёзилган мақолани ўқиб қолди-ю, шу йилнинг 25 майида турмага хат жўнатди. Шундан сўнг улар ўртасида ёзишмалар бошланди. Бу муҳаббатга айланди. Натижада Виктория турмага бориб Олег билан учрашишга қарор қилди. Аммо дастлаб Олег бунга қатъиян қаршилик билдирди.

— Мен сизнинг муҳаббатингизга арзимайдиган беўхшов бир эркакман, — деди Олег. — Жуда келишни хоҳлаётган бўлсангиз, олдин турма раҳбарларидан мен ҳақимда сўраб билинг. Ишонаманки, улар сизни бу йўлдан қайтаришади…

Виктория қайтмади. Турмага келиб Олег тайинлаганидек, раҳбарлардан бири билан учрашди. Раҳбар эса Олег ҳақида фақат яхши гапларни айтди. Унинг ҳикоя қилишича, 90-йиллар мафиячилари орасида фақат Олег ўз айбини бўйнига олиб полицияга таслим бўлган.

— У қалбан яраланган бир инсон, — деди раҳбар. — Уни ранжитадиган ҳаракатлар содир этмаслигингизни сўраймиз!..

Хуллас калом улар учрашишди. Бири собиқ жиноятчи, киллер, яъни, ёлланма қотил, иккинчиси эса ўша қотилларга қарши курашган собиқ терговчи. Тўй ҳам турманинг ўзида камтаргина қилиб ўтказилди.

Ҳозирги кунда Виктория Олегга нисбатан қўлланган бир умрлик қамоқ жазосини аниқ муддатли жазога алмаштириш ҳаракатига тушган, зарур ҳужжатларни тўпламоқда. Турма қоидасига кўра, уларга йилига икки марта учрашиш, бир йилда 4 карра телефон орқали гаплашиш имкони берилган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Орехово мафияси собиқ киллери собиқ терговчига уйланди…