07:02 / 26.10.2018
5 109

Россия ҳарбий базасига ҳужум қилган дронларни АҚШ бошқариб турган (фото)

Россия ҳарбий базасига ҳужум қилган дронларни АҚШ бошқариб турган (фото)
Россиянинг Суриядаги авиабазасига уюштирилган дронлар оммавий ҳужумларидан бири, АҚШнинг разведкачи самолётидан туриб бошқариб турилган, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин.

Ўшанда бир вақтнинг ўзида 13та учувчисиз аппарат йўналтирилган эди. <…> Улар умумий бошқарув остида ягона жанговар тартибда ҳаракатланишган эди. Айнан шу дамда американинг "Посейдон-8" разведкачи самолёти Ўрта ер денгизи устида 8 соат давомида секин айланиб учган эди”, - деди Фомин Хитойда бўлиб ўтган хавфсизлик форумида.

Дронлар автоматик равишда ишлаши мумкин, лекин радиотўлқин ҳимоясига учраса қўл бошқарувига ўтказиш ҳам мумкин.

“Қўл бошқаруви эса, далада юрган деҳқон томонидан эмас, замонавий техника билан жиҳозланган “Посейдон-8” разведкачи самолёт томонидан амалга оширилган",- дейди Фомин.

Вазир ўринбосари сўзларига кўра, Хмеймимга ҳужум қилган самолётган радиотўлқин тўсиғига учраганидан сўнг қўл бошқарувига ўтказилган. Уларга спутниклар орқали, радиотўлқинлар тўсиғи йўқ жойлар кўрсатила бошланган.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, фақат август ойида Хмеймим авиабазасига ҳужум қилган 47та дрон уриб туширилган. Ушбу дронларнинг ташқи кўриниши кўримсиз бўлишига қарамасдан, уларда энг замонавий навигация ва бошқарув тизимлари ҳамда бомба ташлаш механизмлари ўрнатилган. Бу террорчиларга уларни ясашда юқори технологияли давлат кўмак берганидан далолат беради, дейилган хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ҳарбий базасига ҳужум қилган дронларни АҚШ бошқариб турган (фото)