10:38 / 26.10.2018
4 322

Хитойда дунёдаги энг узун денгиз кўприги ишга тушди

Хитойда дунёдаги энг узун денгиз кўприги ишга тушди
Хитойнинг Гонгконг, Макао ва Гуангдонг провинциясининг Чжухай шаҳрини боғловчи дунёдаги энг узун денгиз кўприги ишга тушди, дея маълум қилмоқда Даракчи нашри.

Унинг узунлиги 55 км.ни ташкил этади. Гонгконг ва Гуангдонг провинциясини кўприк билан боғлаш ғояси 1980-йиллар охирида пайдо бўлган, аммо йигирма йилдан кўпроқ вақт мобайнида эҳтимолий лойиҳалардан бири бўлиб қолди. Қурилиш ишлари эса 2009 йил декабрь ойида бошланган.

Мазкур янги кўприк Гонгконгдан Чжухайгача бўлган масофани уч соатдан 30 дақиқагача қисқартиради. Пўлат кўприкнинг оғирлиги 400 минг тоннани ташкил этади. У 120 йилгача хизмат кўрсатиши керак ва соатига 300 километр шамол тезлиги ва жуда кучли 8 магнитудали зилзилага бардош беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда дунёдаги энг узун денгиз кўприги ишга тушди