12:15 / 26.10.2018
3 305

Google шилқимлик бўйича айбловлар туфайли 48 ходимни ишдан бўшатди

Google шилқимлик бўйича айбловлар туфайли 48 ходимни ишдан бўшатди
Google компанияси икки йил ичида жинсий шилқимлик қилишда айбланган 48 нафар ходимни ишдан бўшатди. Бу ҳақда The Washington Post Google раҳбари Сундар Пичаидан ходимлар қабул қилиб олган компания ички мактубига асосланиб хабар бермоқда.

Мактубда қайд этилишича, 48 киши орасида 13 нафари компанияда юқори лавозимларда ишлаган. Шунингдек, у ерда айтилишича, ишдан бўшатилган ходимларнинг ҳеч бири ишдан бўшаганда қонунга мувофиқ бериладиган пулни олмаган.

Пичаининг мактуби ОАВнинг Google Android яратувчиси, шилқимликда айбланган Энди Рубинга ишдан бўшатилганидан сўнг 90 миллион доллар тўлаб бергани ҳақидаги маълумотларига ўзига хос реакция бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёдаги энг яхши иш берувчилар рўйхати эълон қилинганди.

Google'га эгалик қилувчи Американинг Alphabet Inc. холдинги дунёдаги энг яхши иш берувчилар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Google шилқимлик бўйича айбловлар туфайли 48 ходимни ишдан бўшатди