15:32 / 26.10.2018
5 522

"Forbes" Хитойнинг энг бой одами деб "Alibaba" раҳбарини эълон қилди

"Forbes" Хитойнинг энг бой одами деб "Alibaba" раҳбарини эълон қилди
"Forbes" нашри "Хитойнинг 400 та энг бой одами" рейтингини эълон қилди. Биринчи ўринни гарчи 2017 йилдан буён 4 млрд долларга даромади камайган бўлса-да, Хитойнинг энг йирик интернет-тижорат компанияси – "Alibaba" асосчиси Жек Ма эгаллади.

Унга кўра, 2018 йилда 54 ёшли тадбиркорнинг давлати 34,6 млрд долларга баҳоланмоқда, бир йил аввал бу кўрсаткич 38,6 млрд долларни ташкил этганди.

Рейтингнинг иккинчи ўрини "Тencent" телекоммуникацион корпорацияси раҳбари Ма Хуатенга насиб этди. Унинг даромади 32,8 млрд долларга тенг.

Учинчи ўринни "Evergrande" кўчмас мулкни ривожлантириш компанияси бошқарув кенгаши раиси Сюй Цзяинь эгаллади, унинг бойлиги 2018 йилда 30,8 млрд долларга баҳоланди.

Бундан бироз аввал ҳам "Horun" институти тақдим этган ҳисоботда 2018 йилда Хитойлик миллионерлар рўйхатидан 456 киши чиқиб кетди. Бу сўнгги 20 йил ичидаги рекорд кўрсаткич бўлди. Айнан шу рўйхатда ҳам Хитойнинг энг бой одамлари қаторида биринчи ўринни Жек Ма эгаллаганди.

Маълум бўлишича, Хитойда миллионерларнинг ўртача ёши 55 ёш бўлиб уларнинг 50 фоизи Хитойнинг еттита йирик шаҳарларида яшайди.

Хорижда фаолият юритаётган хитойлик компаниялар эса йил давомида 52 фоизга ошиб, 137,9 млрд долларга кўпайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Forbes" Хитойнинг энг бой одами деб "Alibaba" раҳбарини эълон қилди