22:53 / 26.10.2018
4 598

Тимошенко президент бўлса Украинада нима бўлади?

Тимошенко президент бўлса Украинада нима бўлади?
Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко “Баткившина” партияси етакчиси Украина президентлиги сайловида ғалаба қозонса, Донбасc ўлкасининг тақдири қандай бўлишини очиқлади.

Донбассдаги вазиятни назоратга олиш борасида, Тимошенко хоним “янги ҳокимият музокаралар форматини ўзгартиришини” эълон қилди.

Хусусан, Юлия Тимошенко “Биз тинчликка эришамиз ва бу Украина манфаатлари асосига қурилди. Биз, Украинага тегишли бўлган Донбасс ҳудудини қайтариб оламиз. Донбассда Украина қонунчилиги амал қила бошлайди, демилитаризасия ҳудуди барпо этилади, икки миллион украин қочқинларини Донбассга қайтарамиз”, деб баёнот берди. Тимошенконинг сўзларини “Баткившина” матбуот хизмати келтирди.

Сиёсатчининг фикрига кўра, Донбассдаги низолар муайян бир сиёсий гуруҳлар манфаатларига монанд бўлиб, “улар бу урушдан миллиардлаб пул маблағларини ишлаб топадилар.” Унинг фикрига кўра, расмий Киев назоратида бўлмаган ҳудудлар наркотик савдоси ва контрабанданинг ўчоғига айланган.

Сиёсатчи сўзларига кўра, Украина шарқидаги вазиятни назорат остига олишда Минск келишувларининг ўзи етарли эмас. “Илк даврлардан бошлаб Минск келишувлари истиқболсиз лойиҳа бўлган.”- дейди Тимошенко ва дастлабки қадамларни Будапешт меморандумларига таянган ҳолда иш кўриш лозимлигини қўшимча қилади.

Собиқ вазир, шунингдек, мамлакатга шартнома асосида ҳарбий хизматга ёлланадиган кучли армия ниҳоятда кераклигини айтди.

Украинадаги навбатдаги президентлик сайловлари 2019 йилнинг баҳорида бўлиб ўтади. Расмий президентлик пойгасига декабр ойининг охирларида старт берилади. Юлия Тимошенко билан бир қатор сиёсий намоёндалар мамлакат президентлиги учун бўладиган сайловларда қатнашишини билдирди. Амалдаги Украина президенти Петр Порошенко президентлик сайловларида иккинчи муддатга сайланиш учун қатнашиши ҳақида ҳали оммавий ахборот воситаларига эълон қилгани йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тимошенко президент бўлса Украинада нима бўлади?