
Фото: «Корреспондент.net»
Christie’s аукционида биринчи марта нейротармоқ томонидан яратилган сурат сотилди. Портрет савдода 432,5 минг долларга сотилган. Бу бундай ишнинг йирик аукционда сотилиши билан боғлиқ тарихдаги биринчи ҳолат бўлди, деб ёзмоқда «Daryo».
Сурат «Эдмон Беламининг портрети» деб номланади. У Франциянинг Obvious жамоаси томонидан сунъий интеллект ёрдамида яратилган Белами оиласи сериясига киради. Алгоритм суратни яратишдан олдин XIV—ХХ асрларда чизилган тахминан 15 мингта портретни ўрганиб чиққан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар