
«Новая газета» таҳририяти жойлашган бино олдига тирик қўйлар солинган учта қафас қолдириб кетилди. Жониворларнинг суратини нашрнинг матбуот котиби Надежда Прусенкова «Facebook»даги саҳифасига жойлаштирди.
Қўйларни ким келтиргани номаълум. Қўйларга «Матбуот» ёрлиғи бор нимча кийдирилган…
Октябрь ойида ҳам шунга ўхшаш воқеа бўлган, фақат унда дафн гулчамбари ва сўйилган қўйнинг боши қолдириб кетилган — журналист Денис Коротковга таҳдид қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, «Новая газета» ижтимоий-сиёсий нашр бўлиб, 1993 йилнинг 1 апрелидан чиқа бошлаган. Таҳририяти Москва шаҳрида жойлашган.
Новая ГазетаЖониворларТирик ҚўйларМатбуот ЁрлиғиДенис КоротковИжтимоий-СиёсийОктябрь ОйиМосква ШаҳриНадежда Прусенкова Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар