
Дональд Трамп АҚШда туғилган хорижий фуқароларнинг фарзандлари учун Америка фуқаролигини олишни бекор қилмоқчи. Бу ҳақда 30 октябрь куни Axios хабар берган деб ёзади Turon24.
АҚШда туғилган 10 минглаб хорижий болалар айни шу усул орқали Америка фуқаролигини олади. Улар ичида энг юқори кўрсаткич русларга тегишли.
АҚШ Конституциясининг 14-моддасига кўра, Америка ҳудудида туғилган ҳар бир бола АҚШ фуқаролигини олиш ҳуқуқига эга.
Дональд Трамп қонунни бекор қилиш ҳуқуқий қийинчиликларга сабаб бўлишига қарамай, ҳуқушунослар билан бу борада маслаҳатлашувлар олиб бораётганини айтган.
"Менга ҳар доим Конституцияга ўзгартириш киритиш шарт деб айтишган. Нима деб ўйлайсиз, унинг қайси нормаларига тузатишлар киритиш керак?" дейди президент. АҚШда туғилган хорижий фуқароларнинг фарзандлари учун Америка фуқаролигини бекор қилиш Конституцияни ўзгартиришни талаб қилмайди. Бу ишни президент фармонлари асосида ҳам бажарса бўлади, деган Трамп.
АҚШ ўз ҳудудида туғилган хорижий чақалоқларга фуқаролик берадиган дунёдаги 30 давлатдан бири ҳисобланади. АҚШда "Туғуруқ туризми" хорижий мамлакатларнинг бой кишилари орасида оммалашган алоҳида саноатдир. 2017 йилда 36 000 бола ушбу усул орқали АҚШ фуқаролигига эга бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар