
Москвада иқтидорли болалар ва катталарни ўз бағрига чорлайдиган «Халқаро сеҳр-жоду университети» ташкил этилади.
Бу ҳақда “Забардаст жодугарлар империяси” Ташкилоти асосчиси Алёна Полин журналистларга маълум қилган.
Маълумотларга кўра, у аллақачон брендни регистрациядан ўтказишга ҳаракат бошлаб юборган. Ҳозирда жодуни ўргатадиган қисқа муддатли курслар ташкил этилган. Оддий инсонлар учун бошланғич таълим олиш бепул ташкил этилган.
Россиянинг мазкур «Хогвартс»ида талабалар таро карталарида фол очиш, дунё халқлари маданияти ва санъати, рус ёзувчиларининг асарлари ҳам ўргатилади. Университетга 14 ёшдан бошлаб ўсмирлар қабул қилиниши режалаштирилган. Университетни битираётганлар махсус имтиҳондан ўтиб, давлат томонидан лицензия ва дипломларни қабул қилиб олишади.
Мазкур ўқув даргоҳида сиёсатчи ва тадбиркорлар учун ҳам махсус курслар ташкил этилган. Унинг битирувчилари сифатсиз хизмати учун жавоб бериши ҳамда солиқ тўлаши шарт. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар