09:04 / 04.11.2018
5 307

Ҳиндистонда «ўта ақлли» одамхўр йўлбарс ўлдирилди

Ҳиндистонда «ўта ақлли» одамхўр йўлбарс ўлдирилди
Ҳиндистоннинг Махараштра штатида T1 лақабли йўлбарс ўлдирилди. У кейинги икки йил давомида 14 кишини ўлдирган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда The Telegraph'га таяниб Kun.uz хабар берди.

Йиртқични қишлоқлардан бирида 2 ноябрь куни пайқаб қолишган. У турган жойга қуролланган гуруҳ етиб борган. Унга қарата ухлатувчи ўқ узилганидан сўнг йўлбарс одамлар томон ташланган. Йиртқич овчилар ўтирган машинага етиб келишига ўн қадам қолганида отиб ўлдирилган.

The Telegraph газетасининг ёзишича, йўлбарсни Асгар Али Хон исмли овчи отиб ўлдирган.

Овчи T1 тажовузкор, ақлли ва одамлардан умуман қўрқмайдиган йўлбарс бўлганлигини айтган.

«У инсон гўштини татиб кўрганидан сўнг одамларга худди маймун, эчки ёки бошқа қурбонлари каби қарайдиган бўлган. Шунинг учун у бизга ҳужум қилганида уни отиб ташлашга мажбур бўлдим», — деган Али Хон.

Йиртқични қидириш учун энг яхши мерганлар ва 200 нафар рейнжер, итлар ва филлар жалб этилган, аммо бир неча ой давомида уни топишнинг имкони бўлмаганди.

Олти ёшли йўлбарс 13-14 кишининг умрига зомин бўлган деб ҳисобланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда «ўта ақлли» одамхўр йўлбарс ўлдирилди