06:30 / 05.11.2018
3 471

Эронда АҚШга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда

Эронда АҚШга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
Теҳрон ва Эроннинг бошқа шаҳарларида 4 ноябрда АҚШга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда. Намойишларда бир неча минг киши иштирок этмоқда.

Таъкидланишича, намойишчилар АҚШга қарши шиорларни ҳайқириб, қўлларида АҚШ президенти Дональд Трамп мазах қилинган плакатлар кўтариб олишган ҳамда АҚШ байроқлари ва доллар банкноталарини ёқишмоқда.

Эрондаги намойишлар 1979 йилда ислом инқилоби вақтида АҚШнинг Теҳрондаги элчихонаси босиб олинишининг 39 йиллигида бўлиб ўтмоқда. Ўша воқеада эронлик радикал талабалар 444 кун давомида 50 дан кўпроқ америкалик дипломатни гаровда ушлаб турган. Ўшанда АҚШ Эрон билан дипломатик муносабатларни узган.

3 ноябрда Эрон олий етакчиси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий твиттердаги саҳифасида 40 йил ичида “Вашингтоннинг ҳарбий, иқтисодий ва ахборий адовати” мағлубиятга учраганини айтган.

5 ноябрда АҚШнинг Эронга қарши янги санкциялари кучга киради. Санкциялар мамлакатнинг банк ва нефть секторларини қамраб олади ва Эрон иқтисодиётини батамом фалажлаши мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда АҚШга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда