date
views 2 223

20 мингдан ортиқ қуролли мигрант ЕИ чегараларини қамал қилмоқда

20 мингдан ортиқ қуролли мигрант ЕИ чегараларини қамал қилмоқда
Хорватия чегаралари яқинида Яқин Шарқ ва Шимолий Африкага мансуб 20 мингдан ортиқ мигрант Европа Иттифоқи чегараларини бузиб ўтиш билан таҳдид солиб турибди. Бу ҳақда хориж нашрига асосланган ҳолда Kun.uz хабар тарқатди.

Қайд этилишича, бу ерда тўпланган Покистон, Эрон, Жазоир ва Марокашдан келган мигрантларнинг деярли барчаси тиғли қуроллар билан қуролланган. Австрия Ички ишлари вазирлиги маълумотига кўра, улар «Германияга ёки Скандинавия мамлакатлари»га бостириб кирмоқчи.

Босния-Хорватия чегарасини қўриқлаш учун қўшимча кучлар ташланган, аммо уларнинг кучи ҳам етарли бўлмаслиги мумкин.

Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан Европага муҳожирлар оқими 2015 йилда бошланганди. Қочқинларнинг аксар қисмини Германия қабул қилган - 1,5 миллион киши. Европага уларнинг аксар қисми денгизни кечиб ўтади. Марказий Европадаги аксар мамлакатларнинг сиёсатчилари қочқинларни қабул қилиш квоталарини қисқартиришни ёқлаб чиқишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 20 мингдан ортиқ қуролли мигрант ЕИ чегараларини қамал қилмоқда