08:02 / 05.11.2018
2 551

Австрияда электромобилларга трассаларда тезликни оширишга рухсат берилди

Австрияда электромобилларга трассаларда тезликни оширишга рухсат берилди
Электромобилларни оммалаштириш мақсадида айрим мамлакатлар ҳукуматлари экологик тоза автомоделлар эгаларини қўшимча рағбатлантириш чораларини қўлламоқда. Одатда бундай рағбатлантиришлар солиқ имтиёзлари, автотураргоҳлардан бепул жой ва жамоат транспорти учун ажратилган йўлакдан юриш ҳуқуқи каби бўлади. Бироқ Австрияда янада қизиқарлироқ имконият – тезликни белгиланганидан ошириш ҳам таклиф этилмоқда.

Европадаги ушбу мамлакат ҳукумати электромобилларни оммалаштириш мақсадида уларнинг эгаларига жамоат транспорти учун мўлжалланган йўлаклардан ҳаракатланиш, автотураргоҳлардан бепул жой олиш ва тезюрар магистралларда белгиланганидан ҳам каттароқ тезликда ҳаракатланиш имкониятини тақдим этишини маълум қилди.

Хусусан, электромобилларнинг ҳайдовчилари умумий узунлиги 440 километр бўлган автобанларда соатига 130 км тезликда ҳаракатланишига рухсат берилади, ваҳоланки ички ёнув двигатели (ИЁД) билан жиҳозланган (бензин ёки дизелли) автомобиллар учун тезлик лимити соатига 100 километрни ташкил этади.

Австрияда "Immissionsschutzgesetz Luft" (IG-L, Air Pollution Control Act) қонуни амал қилади. Мазкур ҳужжат автобанларнинг айрим, атроф-муҳит зарарли моддалардан кўп жабр кўриши мумкин бўлган қисмларида тезликни чеклайди. Чунки тезлик қанча юқори бўлса, ёнилғи сарфи шунча катта бўлади, бу эса зарарли моддалар ажралиб чиқишини ҳам кўпайтиради.

Электромобилларда эса бундай камчилик йўқ, шу боис уларнинг тезлигини бундай важ билан чеклашдан фойда йўқ.

Австрияда электромобиллар оммалашуви ёмон эмас, бироқ ҳукумат 2017 йилда прогноз қилган даражадан паст. Шу боис ҳам расмийлар электромобилларга қизиқишни ошириш мақсадида қўшимча чоралар кўрмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австрияда электромобилларга трассаларда тезликни оширишга рухсат берилди