15:02 / 06.11.2018
9 906

Европанинг энг кучли армиялари рейтинги эълон қилинди

Европанинг энг кучли армиялари рейтинги эълон қилинди
Фото: «РИА Новости»
«Business Insider» журнали талқинига кўра, Россия армияси Европадаги энг кучли армия дея эътироф этилди. Рейтингга жами 25 Европа мамлакати армияси киритилган бўлиб, ҳарбий хизматчилар ва техника сони, мудофаага ажратиладиган маблағлар ҳисобга олинди.

Журнал маълумот беришича, айни пайтда Россияда ҳарбий хизматчилар сони 3,5 миллион нафардан ошади, деярли тўрт мингта самолёт, 20 мингдан зиёд танклар, 350 дан ортиқ кемалар Россия мудофаа қудратига хизмат қилмоқда. Йиллик ҳарбий бюджет — 47 млрд. доллар.

Иккинчи ўринда — Франция: 388 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи, 1,2 мингдан зиёд самолётлар, шунингдек, бошқа техникалар. Йиллик ҳарбий бюджет — 40 млрд. доллар.

Учинчи ўринда эса ҳарбий мақсадлар учун йилига 50 млрд. доллар сарфловчи Буюк Британия. Ҳарбий хизматчилар сони — 279 минг киши, 800 та самолёт.

Европанинг энг кучли 10 армияси:

1. Россия;
2. Франция;
3. Буюк Британия;
4. Туркия;
5. Германия;
6. Италия;
7. Испания;
8. Польша;
9. Греция;
10. Украина.
Рейтингдаги охирги — 25-ўринда Бельгия жойлашган. Ҳарбийлари сони 38 минг киши, ҳарбий бюджети эса 5 миллиард долларни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европанинг энг кучли армиялари рейтинги эълон қилинди