
Ҳиндистоннинг Керала штатида 96 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси Картиани Амма 4-синф битирув имтиҳонларини муваффақиятли топширди, деб хабар қилмоқда Ren.tv нашри.
Мактаб ўқитувчиларининг таъкидлашича, кекса аёл 4-синфнинг энг аълочи ўқувчиларидан бири экан. У 3 та фан бўйича имтиҳон топшириб, жами 98 балл тўплаган. Математика бўйича берилган масалаларни бехато ечгани эса барчани ҳайратда қолдирмоқда.
Унга бошланғич синфни битирув сертификатини Керала штати ҳокими тантанали тарзда топширди. Картиани ўрта мактабда ўқишни 92 ёшида бошлаган ва ўқиш-ёзишни ҳам шу ерда ўрганган. У бир умр фаррош бўлиб ишлаган ва ўқишга шароити бўлмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар