
Мўғулистоннинг “Сэлнэн” компанияси усталари томонидан бунёд этилган дунёдаги энг баланд ўтов "Гиннесс рекордлари" китобига киритилди.
Қайд этилишича, ўтов Ханги-Мандал назорат-ўтказиш пунктига яқин манзилда ўрнатилган бўлиб, унинг баландлиги 14 метрни (уч қаватли уйнинг ўртача баландлиги) ташкил этади. Ўтов 1 минг квадрат метр майдонни эгаллаган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 500 кишини сиғдириши мумкин.
Хорижий сайёҳларни жалб этиш мақсадида бунёд этилган ўтов жуда улкан бўлса-да, анъанавий 4 та тиргагичга эга, холос. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар