Янги Зеландияда антиқа сув жонзоти тасвирга олинди (видео)

  • 14 ноябрь 2018, 10:54
  • 2 338
  • Дунё
  • Янги Зеландияда антиқа сув жонзоти тасвирга олинди (видео)
    Янги Зеландияда икки ғаввос улкан чувалчангни эслатувчи антиқа сув жонзотини видеотасвирга олишди.

    Таъкидланишича, жонзотнинг узунлиги 8 метрга етган ва ичи бўш бўлган. Ғаввосларнинг The New Zealand Herald нашрига маълум қилишича, улар шу пайтгача бундай жонзотни учратишмаган. Ғаввосларнинг таъкидлашича, улар ҳаттоки шундай организм мавжуд бўлиши мумкинлигини ҳам тахмин қилишмаган.

    “Бу гангитарди, бироқ мўъжизавий эди!”, деб айтган ғаввослардан бири Эндрю Батл.

    Унинг тахминича, ушбу “жонзот” биргаликда ягона организмни ташкил қилувчи пиросомалар колонияси бўлган. Бундай колонияларнинг узунлиги 20 сантиметрдан бир неча ўнлаб метргача етиши мумкин. Бу жонзотлар иссиқсевар бўлиб, эквотариал ва тропик сувларда яшайди. Таъкидланишича, уларни учратиш жуда қийиндир.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Янги Зеландияда антиқа сув жонзоти тасвирга олинди (видео)