22:16 / 15.11.2018
2 672

Конгресс комиссияси: "АҚШ урушда Россия ёки Хитойга енгилиши мумкин"

Конгресс комиссияси: "АҚШ урушда Россия ёки Хитойга енгилиши мумкин"
14 ноябрда АҚШ Конгресси томонидан тузилган комиссия АҚШ уруш юз берган тақдирда Россия ёки Хитойдан енгилиши мумкинлигини айтди, деб хабар берди Turon24 AA.

Комиссия хавотирига Трамп маъмуриятининг янги Миллий Мудофаа стратегияси (ММС) бюджет маблағининг нотўғри тақсимоти асосий сабаб эканлигини билдирган.

Ушбу огоҳлантириш Трамп маъмуриятининг 2019 йилда мудофаа харажатларини камайтиришини эълон қилиши ортидан янгради.

Комиссия ҳисоботида президент маъмуриятининг Россия ва Хитойга катта эътибор бераётгани олқишланган. Шу билан бирга, унда Оқ Уйнинг Яқин Шарқ ва бошқа минтақалардаги аксилтеррор миссияси қораланади, мазкур стратегияга эришиш йўли ноаниқлиги танқид қилинади.

“ММС ноаниқ тасаввурларга ва юзаки таҳлилга асосланган. Унда саволларга жавоб берилиши лозим бўлган муаммолар кўп. Масалан, АҚШ бугунги дунёдаги мавжуд таҳдидларга қандай қилиб жавоб қайтариши очиқ қолган,” – дейилади ҳисоботда. Маблағ ва ташкилий ўзгаришлар етишмовчилиги янги стратегияни ишлаб чиқишни тақозо этади.

“Комиссия ММС бюджети нотўғри шакллантирилганини аниқлади, – дейилади ҳисоботда. – Мавжуд манбалар стратегиянинг олий мақсадларини амалга оширишга етарли эмас. Масалан, Мудофаа вазирлигининг йирик душманни енгиши ўз-ўзидан бошқа рақобатчиларни чўчитиши ҳақидаги хом хаёли шулар жумласиданир.

Трамп маъмурияти бюджет тақчиллигини камайтиришга уринишларининг бир қисми сифатида мудофаа харажатларини қисқартиришини эълон қилганди.

АҚШ 2019 йилда мудофаага 716 млрд АҚШ доллари ажратади. Мудофаа вазирлиги расмий вакилининг айтишича президент маъмурияти келаси йилларда маблағни 700 млрд АҚШ долларига қисқартирмоқчи.

Ҳисоботга кўра, айтиб ўтилган камчиликлар сақланиб қолиниши ҳамда Хитой ва Россиянинг ўз ҳарбий қудратини ошириб бориши шароитида АҚШ катта йўқотишларга юз тутиши ёки Россия ва Хитой билан бўлган урушда енгилиши мумкин.

“Агар АҚШ икки ёки ундан кўп фронтда уруш олиб борса, у мутлақ мағлуб бўлиш хавфи остида қолади,” – дейилади ҳисоботда.

Пентагон комиссиянинг ҳисоботига доир баёнот берди. Баёнотда ҳисобот илиқ қарши олинди ва унда ММСдаги стратегик йўналиш ва тамойиллар яна бир бор тасдиқлангани эътироф этилди.

Бироқ Мудофаа вазирлиги баёнотида комиссия томонидан айтиб ўтилган стратегия камчиликлари ҳақида фикр билдирилмаган. Шунга қарамай, Мудофаа вазирлиги ҳисоботда билдирилган тавсияларнинг эътиборга олишини ва келажакда комиссия ва конгресс билан мамлакат мудофаасини кучайтириш борасида бирга ишлашга умид қилишини билдирди.

12 кишидан иборат бўлган комиссияни собиқ мудофаа котиби Эрик Эдэлман ва истеъфодаги адмирал Гари Роуфед бошқарган. Ушбу комиссия ваколати 2017 йилги Миллий Мудофаани тасдиқлаш тўғрисидаги қонун билан кафолатланган. Унга кўра, қонун комиссияга мустақил ва бетараф ҳолда 2018 йилги Мудофаа стратегиясини тафтиш қилиш ҳуқуқини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Конгресс комиссияси: "АҚШ урушда Россия ёки Хитойга енгилиши мумкин"