
Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) собиқ раҳбари Игорь Смешконинг «112 Украина» телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, Украина армияси россиялик ҳарбийлар эҳтимолий ҳужумига «бардош беролмайди».
Смешконинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Украина иқтисодиётда ёки ҳарбий саноатда «муваффақиятларини кўрсата олмайди».
«Ҳа, ҳозир Донецк ва Луганскда бизга қаршилик кўрсатаётган гуруҳларга нисбатан қатъий туришимиз мумкин», - деди УХХ собиқ раҳбари.
Бироқ, Смешконинг таъкидлашича, агар «назарий жиҳатдан» Россия Украинага ҳужум қилса, мамлакат армияси «бардош беролмайди».
Шунингдек, унинг билдиришича, Украина ҳарбий бюджетлари «шаффоф эмас» ҳамда катта миқдордаги сарф-харажатлар (ЯИМдан 5,3%) фонида пуллар айнан нимага кетаётгани номаълумдир. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.