Украина президенти Петро Порошенко мамлакат ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини имзолади. Ушбу ҳужжат давлат раҳбари сайтида эълон қилинган.
Фармон бугундан кучга киради. Ҳарбий ҳолат 2 ой муддатга - 2019 йилнинг 25 январигача киритилмоқда
Бугун ушбу ҳужжатга Олий Рада депутатлари томонидан овоз берилади.
Украина конституциясига кўра, Миллий хавфсизлик ва Мудофаа кенгаши (СНБО) ҳарбий ҳолат киритиш бўйича таклиф беради. Кейин уни президент қўллаб-қувватлаб, махсус фармон чиқариши керак бўлади. Шундан сўнг Украина парламенти уни қабул қилиши мумкин.
Бундан аввалроқ Порошенко мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилиши зудлик билан сафарбарлик амалга оширилишини ҳам англатмаслиги ҳақида айтганди.
Украина президентининг бу фармони Керчь бўғозида содир бўлган воқеа билан боғлиқ. 25 ноябрь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Украина Ҳарбий-денгиз кучларининг 3та кемасини Россия томонидан аннексия қилинган Қрим сувлари ҳудудига киргани учун қўлга олганди.
Айни вақтда Украина армияси тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда