
2015 йилги «Москва гўзали» танлови ғолибаси Оксана Воеводина Малайзия қироли Муҳаммад V Келантан Султонга турмушга чиқди. Тантанали тўй маросими шу йилнинг 22 ноябрида «Barvikha Concert Hall» концерт залида бўлиб ўтди.
Тўй спиртли ичимликларсиз ўтди. Дастурхонга эса қирол ҳалол деб ҳисоблаган таомларгина тортилди. Меҳмонлар қаршисига қирол ўз миллий кийимида, Оксана рус миллий кийимида чиқиб келишди. Гувоҳларнинг айтишича, бу тўй маросими жуда қизиқарли ва файзли кечган.

Айтишларича, икки ёш бир йил олдин танишишган. Куёв бўлмиш қирол доимий тарзда севгилисиникига меҳмонга келиб турган. Оксана ушбу никоҳ учун мусулмон динини қабул қилган. Оксананинг қиролга теккач, маликага айланиш масаласи эса ҳукмдорлар кенгашида, қирол иштирокида ҳал қилинаркан. Ҳозирча Оксана фахрли «датин» титулига эга бўлади. Бу титулнинг меросга ҳеч қандай алоқаси йўқ ва қирол уйланган ҳар бир аёлга автомат равишда тақдим этилади.

Муҳаммад V учун бу биринчи никоҳ эмас. Аммо илгариги хотини билан 10 йил бурун ажрашган. Шундан бери уйланмаган. 2016 йили эса Малайзия қиролига айланган.
Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Малайзияда қирол овоз тўплаш орқали танлаб олинади. Сайловларда ҳар бир штатдан тўққиз нафар меросхўр иштирок этади. Улар ҳукмдорлар кенгашига бирлаштирилган. Демак, қироллик сайловларида ғалабага эриша олишмаса-да, мамлакат қонунчилиги, ҳаётида фаол иштирок этишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар