«Ўзини император деб ҳисоблайди». Порошенко Путин ҳақида очиқ гапирди

  • 29 ноябрь 2018, 17:55
  • 4 140
  • Дунё
  • «Ўзини император деб ҳисоблайди». Порошенко Путин ҳақида очиқ гапирди
    Украина президенти Пётр Порошенко Россия президенти Владимир Путинда Россия империясини тиклаш ва Украинани эгаллаб олиш истаги мавжудлигини айтди. Бу ҳақда у Германиянинг Bild нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

    «Путин аввалги Россия империясини қайтармоқчи. Қрим, Донбассни, у бутун мамлакатни қайтариб олишни истайди. У ўзини Россия императори сифатида кўради, унинг империяси Украинасиз ишлаши мумкин эмас, деб ҳисоблайди. У бизни колония деб билади», - деди Порошенко. Порошенко мамлакатни 2014 йилда бошқара бошлаганидан бери, унинг сўзларига кўра, Украина Россиянинг мустамлакаси бўлишдан тўхтади.

    Порошенконинг тушунтиришича, Украинани ҳимоя қилиши керак. Айнан шунинг учун, унинг сўзларига кўра, Керч бўғозидаги ҳодисадан сўнг ҳарбий ҳолат жорий этди. «2014 йилда бўлгани каби, Путин Украинанинг яна бир қисмини қўшиб олмоқчи, у ўзини худди ўшандагидай тутмоқда», - дея қўшимча қилиб ўтди президент.

    Бундан ташқари, Пётр Порошенконинг умид билдиришича, НАТО давлатлари Украинага ёрдам бериш ва минтақада хавфсизликни таъминлаш учун Азов денгизига ўз ҳарбий кемаларини юборади. Кремль Украина президентининг бундай баёнотини провокация, деб атади. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Порошенко сўзларига президентлик сайловлари арафасидаги ички сиёсий манфаатлар, деб изоҳ берди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » «Ўзини император деб ҳисоблайди». Порошенко Путин ҳақида очиқ гапирди