
Енгил вазнда UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор 2017 йил кузида автомобилда тезликни оширганлигини тан олди.
Ирландиялик жангчи йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тезликка роия қилмаган. Макгрегор автомобили маҳаллий йўлда 100 км/соат деб белгиланган жойда тезликни соатига 153 километргача оширган.
Макгрегор ўз айбини тан олди ва 1000 евро миқдорида жарима тўлаган. У шунингдек, олти ой муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди, дея хабар бермоқда BBC нашри. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар