09:21 / 01.12.2018
4 510

"Отангни ранжитма! Бунинг ажри ёмон бўлади..."

"Отангни ранжитма! Бунинг ажри ёмон бўлади..."
Япониянинг Сига префектурасига қарашли Оцу шаҳрида яшовчи ҳеч қаерда ишламайдиган 46 ёшли Ритсуко Танака исмли аёл 79 ёшли касалманд отасини Кобе шаҳрига олиб борди-да, техник хизмат кўрсатиш станцияси ёнида тақдир ҳукмига қолдириб ортга қайтди. Техник хизмат станциясидагилар кекса одам йўл четида ўтирганинин пайқаб ундан кимлигини, қаерда яшашини суриштиришди. Афсуски, отахон Альцгеймер хасталигига учраган. Ҳеч нарсани эслай олмасди. Фақат айтгани қизининг исми бўлди.

Полиция чақиришди. Кекса отахонни полициячилар ҳимояга олишди. Кейин эса Танака билан боғланиб, уни кекса, хаста одамни қаровсиз қолдирганликда айблашди. Аёл айбини сир тутиб ўтирмади. Бўйнига олди.

— Мен билан яшагандан кўра кимдир қариялар уйига жойлаштирса, ўша ерда яшар, — деди Танака. — Аммо мен уни уйимга киритмоқчи эмасман…

Аёл қамоққа олинди.

Кейинроқ интернетдаги ижтимоий сайтларда ҳам одамлар Танакани меҳрсиз, шафқатсиз, динсизликда айблашди.

Яқин орада бу аёл қилмишига яраша албатта жазосини олади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Отангни ранжитма! Бунинг ажри ёмон бўлади..."